Янгиликлар

"ЗАКОВАТ" интеллектуал турнири ташкил этилди.
✅ Бугун 19-июн куни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Ёшлар ойлиги" муносабати билан, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича тузилган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида, Вагон хўжалиги бошқармаси томонидан Бухоро вагон депосида вагон деполари ўртасида "ЗАКОВАТ" интеллектуал турнири ташкил этилди. Турнирда Вагон хўжалиги бошқармаси, "Темирйўлкарго" АЖ ҳамда "Ўзвагонтаъмир" АЖ таркибидаги вагон деполар ишчи ходимларидан иборат жами 10 та жамоа ўзаро куч синашди. Қизғин баҳс ва мунозаралар билан кечган турнирда натижалар қуйидагича якунланди: 🥇 1-ўрин — Термиз вагон депоси 🥈 2-ўрин — Тошкент вагон эксплуатация участкаси 🥉 3-ўрин — Ховос вагон депоси Ғолиб жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. 1-ўринни қўлга киритган жамоага "Заковат кубоги" 🏆 тантанали тарзда топширилди.


















