Янгиликлар
🚉 “Энг фаол ёш мутахассис” танловининг Вагон хўжалиги соҳаси бўйича якуний босқичи бўлиб ўтди!
✅ Жорий йилнинг 6-апрель куни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси З.Г. Нарзуллаевнинг 2025-йил 3-мартдаги “Энг фаол ёш мутахассис” танловини ўтказиш тўғрисидаги 91-N-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, замонавий билимли, интеллектуал салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, соҳада истиқболли ёш кадрларни танлаш мақсадида “Энг фаол ёш мутахассис-2025” танловининг Вагон хўжалиги соҳаси бўйича якуний босқичи ўтказилди. 1️⃣ Танловнинг биринчи 📚 назарий билимлар синови қисми Тошкент давлат транспорт университетида, тест синови шаклида ўтказилди. 2️⃣ Танловнинг иккинчи 🏗 амалий билимлар синови қисми Тошкент юк вагон депосида бўлиб ўтди. Бу ерда иштирокчиларнинг билимлари амалий синовлар орқали назоратдан ўтказилди. Танлов якунлари бўйича: 1-ўринни 🥇 Вагон хўжалиги бошқармаси Тошкент вагон эксплуатация участкaси вагон кўрувчиси Норбоев Дилшод Алишер ўғли эгаллади, 2-ўринни 🥈 Вагон хўжалиги бошқармаси Қарши вагон депоси вагон кўрувчиси Баратов Аброр Шавкат ўғли эгаллади, 3-ўринни 🥉 "Ўзвагонтаъмир" АЖ муҳандис-технологи Нуруллаев Бобир Нодирович эгаллади. 🔝 Ёш мутахассисларимизнинг бундай муваффақияти уларнинг меҳнатсеварлиги, ўз касбига бўлган масъулияти, юқори билим даражасига эгалиги ва ўзига бўлган ишончи натижасидир!